ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё замини ҳам оппоқ қор билан тўшалди. Ҳар бир парча қор, худди осмондан тушган марвариддай, ерга оҳисталик билан қўнган. Дарахтлар қор қопламаси остида қаддини букиб, эртакдаги сеҳрли ўрмонга айланган.
Қор нафақат табиатни, балки инсонларнинг қалбини ҳам ўзгартиради. Унинг оппоқ ва тиниқ гўзаллиги инсонлар ҳайратини оширади. Болалар қордан завқланиб, хурсанд бўлади.
[gallery-21988]
Қиш бу – янгиланиш, тозаланиш ва ором олиш даври. Қор ёғаётган пайтда ҳамма нарса янги маъно касб этади. Табиат ва инсон қалбида янада ёрқинроқ, тоза ва ёруғ бир дунё пайдо бўлади.
Қор эриб, томлардан томчилар қаторлашиб тушади. Бу томчилар худди табиат мусиқаси каби эшитилади. Ҳар бир томчи ер юзига қўнганида, янги ҳаётнинг рамзи бўлади. Бу томчилар ер учун янги ҳаёт манбаи, деҳқонлар учун умид ва баҳор келишининг даракчисидир.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА