Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қор ёғаётганлиги туфайли Ургут тумани “Тахтиқорача” довони вақтинча ёпилди
08:54 / 2022-01-19

Бугун, 19-январ куни соат 07:15 дан Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг “Тахтиқорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Бунинг асосий сабаби М-39 автомобил йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлигидир.

Айни дақиқаларда вилоят ФВБ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда “Тахтиқорача" довонини қайта очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маьлумот тақдим этади.

ЎзА