French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қор бағридаги Шоҳимардон
16:43 / 2025-12-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қиш фаслида Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ўзига хос, бетакрор манзарага айланади. Қишлоқ ва унинг атрофидаги баланд тоғлар қалин қор билан қопланиб, табиат гўё oппoқ либосга бурканади. Бу манзара инсонга ором бағишлайди.

Тоғли ҳудуд бўлгани сабабли ҳаво ўта тиниқ, аёзли ва соф бўлади. Бу ерда нафас олишнинг ўзи ҳам инсонга куч-қувват бағишлайди.

Сўнгги йилларда, айниқса 2025 йилга келиб, Шоҳимардон қишлоғи замонавий туризм маскани сифатида ривожланиб бормоқда. Қиш фаслида ҳам сайёҳлар ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

[gallery-26837]

Шу боис, Шоҳимардон қиши нафақат ўзининг гўзал табиати, балки тинчлиги, сокинлиги ва соф муҳити билан ҳам ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА