Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда янги спорт-соғломлаштириш маркази фаолият бошлади
15:05 / 2023-05-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳа доирасида мини футбол, волейбол ва баскетбол учун очиқ спорт мажмуаси барпо этилди.

[gallery-12113]

«Дегрезлик» маҳалласидаги 11-мактаб ҳудудида қурилган спорт мажмуасида ўқувчилар қатори маҳалла аҳолиси ҳам мунтазам спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

Мажмуанинг очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА