Қўқонда хорижий ва маҳаллий ҳунармандларнинг маҳсулотлар кўргазма-савдоси иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қўқон III халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида хорижий ва маҳаллий ҳунармандларнинг маҳсулотлар кўргазма-савдоси ўз фаолиятини бошлади.
Фестиваль Ўзбекистон ҳунармандларига ҳам, жаҳон ҳунармандларига ҳам ўзларини дунёга танитиш, маҳсулотларини тарғиб қилиш учун катта майдонга айланган.
[gallery-25376]
Қўқон шаҳрида Ҳунармандчилик фестивали билан бир вақтнинг ўзида Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ҳам уйғун тарзда ўтказилмоқда.
Бу йилги фестивалда имконияти чекланган ҳунармандлар ҳам таклиф этилди.
Кўргазма-савдосида 70 дан зиёд давлатлардан моҳир ҳунармандлар иштирок этмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА