Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда тўйдаги келишмовчилик қотилликка етаклади
17:34 / 2021-09-30

Тўй шодиёнаси қариндош-уруғлар, дўстлар билан янада файзли бўлади. Қўқон шаҳрида яшовчи Умид Неъматов танишининг никоҳ тўйига таклиф қилиниб, ўртоқлари билан ўйин-кулги авжига чиқди. Ўйинга тушаётган вақтда эса жанжал чиқди, атрофдагилар уларни дарров ажратиб қўйишди.

Шундан сўнг жазавага тушган Умид у билан уришган йигитлар- А.Расулов ва Х.Низомиддинов билан орани очиқ қилмоқчи бўлди. Телефон қилиб, улар билан гаплашиб олмоқчилигини, узр сўрашлигини айтади. 

Нияти эса уларни ўлдириш эди. Улар келганда эса қўлидаги пичоқ ва чопқи билан Х.Низомиддиновга ташланиб, турли жойларига жароҳат етказган пайтда шериги етиб келган. А.Расуловни қўли билан уриб, ерга йиқилганидан фойдаланиб, бир неча бор пичоқ билан тан жароҳатлари етказган вақтида, пичоқнинг суякка тақалиши туфайли дастаси синиб кетади. 

Шу ердаги одамлар Умиднинг қўлидан тортиб ажратганлиги сабабли у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноятини охирига етказа олмайди.

Йигирма бир ёшдаги, ҳали ҳаётнинг оқу қорасини танимаган бу йигит тўйдаги бир келишмовчилик сабаб қабиҳ жиноятга қўл урди. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди ҳукмига кўра, У. Неъматовга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У апелляция шикояти ёзиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни сўраган. 

Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси очиқ суд мажлисида жиноят иши унинг апелляция шикояти асосида кўриб чиқилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

М.Сулаймонов, ЎзА