French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда тери-пойабзал кластерлари фаолияти ривожлантирилади
10:52 / 2022-02-04

Фарғона вилоятида чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз топшириғи асосида Қўқон ва Марғилондаги анъаналар асосида, барча ҳудудларда косибчилик ривожланган маҳаллаларни танлаб, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов тери-пойабзал кластери таркибига кирувчи корхоналар фаолияти билан танишди. Шаҳар ҳокими ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб корхона раҳбарияти билан суҳбатда бўлди.

“Premium Leather”, “Coretech New Materials”, “Orient Natural Leather", “Falcon Glue Industry”, “Bolajon Orzusi” масъулияти чекланган жамияти корхоналаридан иборат пойабзал кластери фаолияти терини қайта ишлаш, кимёвий унсур, пойабзал клейи, қолиплар ва тайёр пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Мазкур кластер томонидан 2021 йил давомида 34 миллиард сўм қийматида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2021 йил давомида 1 триллион 100 миллиард сўмлик чарм-пойабзал йўналишида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ҳамда 5 та корхона томонидан 1 миллион 812 минг АҚШ доллари қийматидаги пойабзал маҳсулотлари Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинди.

Маъруфжон Усмонов корхонани ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқиб, корхона негизида технопарк ташкил этиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, касаначилик асосида ишлаб чиқариш жараёнига ҳунармандларни жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш  бўйича фикр алмашилди.

М.Сулаймонов, ЎзА