Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда шприц ва тиббий инфузион системалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
07:28 / 2023-08-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фаолияти йўлга қўйилган “Life Import” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бу ерда йилига 100 миллион дона шприц, 30 миллион тиббий инфузион система, шунингдек, 33,5 миллион дона тиббиёт маскаси ҳамда бахилалари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

[gallery-13106]

Тадбиркор Аҳмаджон Ҳайдаров ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 5,5 миллион доллар бўлиб, шундан 1 миллион доллари хитойлик сармоядорларнинг тўғридан-тўғри инвестициясидир. Шунингдек, Фарғона вилоят ҳокимлиги кўмаги билан 1,8 миллион доллар банк кредити тақдим этилди.  

Ишлаб чиқариш учун Хитойдан энг замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилган.  

Икки сменада иш ташкил этиладиган корхонада 120 нафардан зиёд ёшлар доимий бандлиги таъминланди. 

Ушбу корхонанинг ишга туширилиши билан Фарғона вилоятидаги фармацевтика ва тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар сони 10 тага етди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА