Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди
08:03 / 2023-04-21

Рамазон ҳайити муносабати билан Қўқон шаҳридаги 11-сонли оилавий поликлиниканинг 150 қатновга мўлжалланган қўшимча 2 қаватли замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур янги бино Президентимизнинг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида бунёд этилди.

Тиббиёт масканининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, барча тизим ходимларини кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклади. Кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини қайд этган вилоят ҳокими, профилактик тиббиётнинг аҳамиятига, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш муҳим эканлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг рамзий тасма қирқилиб, янги тиббиёт масканида аҳолига яратилган шароитлар билан танишилди.

Инвестиция дастури асосида 4,3 миллиард сўм қийматга тенг бўлган янги 2 қаватли бинода УЗИ, ЭКГ, биохимик анализатор, оксигенатор, лор-комбайн ва бошқа тиббий диагностика воситалари  мавжуд бўлиб, 21 минг нафардан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланади.

 

М.Сулаймонов, ЎзА