Қўқонда навбатдаги буйрак кўчириш операцияси ўтказилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 4 октябрдаги “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бепул ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари олдидан Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Шаҳар шошилинч тиббий маркази шифохонасида беморлардан хабар олди.
Шаҳар ҳокими шифокорлар ҳамроҳлигида жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўраётган беморлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқот қилди. Суҳбат чоғида у беморларга далда бериб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли юқори технологик операцияларни Қўқон шаҳрининг ўзида ўтказишга имкон яратилганини таъкидлади.
[gallery-19357]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА