English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда 5 минг долларни товламачилик йўли билан олган шахслар қамалди
14:53 / 2022-03-16

Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, ҳар бир инсон хатога йўл қўйиши мумкин. Ҳақиқий дўстлар ана шундай оғир кунда билинади. Аммо кимлардир бундан ғараз мақсадда фойдаланмоқчи бўлади.

Қўқон шаҳрида яшовчи М.Исақов таниши Р.М билан ўзаро келишиб, Учкўприк туманида хусусий корхона ташкил қилган. Охирги пайтда улар бир-бирлари билан гап талашиб, муроса қила олмай қолади. М.Исақов бизнес ҳамкорини бир аёл билан шаръий никоҳ қурганлигидан хабардор эди. Ёз кунларида ўша аёл билан корхонада ярим ялонғоч турганлигини кўриб, уяли телефони орқали расмга олиб, сақлаб қўйган эди. Ана шу расмлар эндиликда унинг ишига ярайдиган бўлди. У корхонада бирга ишловчи А.Раҳимовни ҳам ёнига олди.

Икковлон Р.М.дан товламачилик йўли билан пул талаб қила бошлади. “Шунақа видеолар бор, кўрсангиз ўзингиз юрагингизни ушлаб ўлиб қоласиз”, деб сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни тарқатиш билан қўрқитади. 10 минг доллар берса ортиқча безовта қилмаслигини айтади. Албатта, бундай таҳдидлар Р.М.ни қаттиқ ташвишга солади. Ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилади. Шундан сўнг М.Исақов ва А.Раҳимов билан биргаликда Р.М.дан хусусий корхона ҳудудида махсус ишлов берилган 5000 АҚШ доллари пул маблағини олиб, эвазига расмлар сақланган телефон аппаратини берган вақтида ушланади.

Суд ҳукмига кўра, М.Исақов 3 йил 6 ой, А.Раҳимов эса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Бурҳонжон Мамажонов,
Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди раиси.
ЎзА