Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўқон технопарки”да инвестиция лойиҳалари бошланди
14:04 / 2025-07-14

Ҳукуматимизнинг 2024 йил 23 декабрда қабул қилинган "Қўқон технопарки" махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, биринчи босқичда 71,2 гектар, иккинчи босқичда 158,8 гектар ер участкасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Бу ерда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобидан электротехника, машинасозлик, кимё ва бошқа йўналишларда инвестиция лойиҳалари иш бошлайди.  

“Қўқон технопарки”да  йирик корхона-литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилиш ишларига киришилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев,  нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб "Қўқон технопарки" махсус саноат зонасининг бош режаси ва ундаги истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг “Hong Gang International” МЧЖ томонидан Хитойлик инвесторларнинг 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси асосида литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасига тамал тоши қўйилди.  

Лойиҳа 4 гектар майдонда жойлаштирилиб, йиллик 1,4 миллион дона литийли аккумулятор ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонага замонавий технологиялар ўрнатилади.  

Лойиҳа доирасида йилига 708 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, 300 нафар доимий иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими лойиҳани ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш зарурлигини қайд этди.  

Нуронийлар томонидан эзгу тилаклар билдирилиб, корхона қурилишига киришилди.

М.Сулаймонов, ЎзА