Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон тарихи ва санъатидан сўзловчи масканлар
17:20 / 2021-03-16

Қўқон давлат музей-қўриқхонасида Қўқон тарихи ва бугунидан ҳикоя қилувчи 40 мингдан ортиқ осори-атиқалар сақланади.

Музей собиқ Қўқон хони Худоёрхон ўрдасида ташкил этилган бўлиб, халқ орасида “Худоёрхон Ўрдаси” номи билан машҳур. Тарихий бино 1873 йили қуриб битказилган. Фарғона меъморчилик мактабининг ноёб намунаси ҳисобланган музейга бир йилда ўрта ҳисобда 300 минг томошабин ташриф буюради.

Шаҳардаги амалий санъат музейи эса Қўқон хони Умархон даврида қурилган Жоме масжиди биносида ташкил этилган. Унинг экспозициясида Қўқоннинг ноёб амалий санъати намуналари намойиш этилади. Масжиднинг ўзи эса Марказий Осиёда ягона усулда 98 устунли очиқ айвон ва 99-устун сифатида қурилган минора билан уйғунлашган ноёб бино ҳисобланади.

[gallery-1583]

Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА