Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон шаҳрининг барча маҳаллаларида электрон кутубхона ташкил этилди
10:04 / 2021-04-06

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида учрашувлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ва турли лойиҳалар ўтказилмоқда. Ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан электрон кутубхона таблолари яратилди.

Унда 2 мингга яқин ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, ижтимоий ва сиёсий китоблар ҳамда уларнинг аксариятининг аудиолари жамланган. Китобхонлар QR коди орқали асарларни электрон ёки аудио вариантини юклаб олишлари мумкин.

Қўқон шаҳрининг тўртта сектори томонидан мазкур электрон кутубхоналар 66 та маҳалла фуқаролар йиғинида ўрнатилди.

–Ахборот технологиялари ривожланган бугунги кунда китобхонлик қамровини ошириш ҳамда китобга яқинлаштириш учун мазкур лойиҳа бизга катта ёрдам беради, – дейди Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ҳасанов. – Секторимиз ҳудудидаги 17 та маҳаллага электрон кутубхона ўрнатиб, унинг афзалликларини ёшлар орасида тарғиботини олиб бормоқдамиз. Бу уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан бирга, китобга бўлган қизиқишларини ҳам оширади.

 

М. Сулаймонов, ЎзА