ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Ризқ барака» савдо комплекси ҳудудида металл конструкциялар монтажи ниҳоясига етказилиб, айни пайтда дўконлар томини ёпиш, термоизоляция ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
«Истиқлол» савдо комплекси ҳудудида ҳам икки қаватли савдо маркази ўрнида барпо этилаётган павильоннинг металл каркасига том қопламаси ўрнатиляпти. Савдо комплекслари ҳудудидаги гидрантларни юқори босимдаги сув билан таъминлаш мақсадида янги қувурлар тортиб келинмоқда.
[gallery-12599]
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари шу ерда ташкил этилган штабда қурилиш ишларини назорат қилиб бормоқдалар. Вилоят раҳбари бошчилигида саноат бозорларига туташ бўлган хонадон эгалари мурожаатлари ҳам ўрганилиб, маҳаллий аҳоли учун замонавий қулайликлар яратиш чоралари кўрилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА