Қўқон шаҳрида уч кунда 33 та ҳуқуқбузар қамоққа олинди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Қўқон шаҳрида тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирлари ўтказиляпти.
3 май кунидан бошланган тадбирлар давомида жамоат тартибини бузиш, совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган воситаларни олиб юриш каби 78 та турли ҳуқуқбузарликларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд органларига тақдим қилинган. Шундан 33 нафар шахсларга суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Профилактик тадбирлар давом этмоқда.
М.Сулаймонов,
ЎзА