Қўқон шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. ва А.И.лар қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.га қалбаки 4 700 АҚШ долларини 2 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА