French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон шаҳрида кўп фарзандли, эҳтиёжманд оилага икки хонали хонадон ҳадя этилди
17:04 / 2021-09-02

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 33-"Собир Абдулла" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аъзамжон Зиявитдинов ва саховатпеша тадбиркорлар ҳомийлиги асосида Қўқон шаҳар, Бекбўтабек кўчасида истиқомат қиладиган Дилафрузхон Абдураҳимовага икки хонали хонадоннинг калитини топширди.

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси доирасида мамлакатимизда тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, ижтимоий муҳофазага мухтож фуқароларни қўллаб-қувватлашда иштирок этганларга миннатдорчилик изҳор этди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА