Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон шаҳар ҳокими зиёратгоҳни таъмирлашда иштирок этди
20:45 / 2021-07-16

II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида Қўқон шаҳрида обод этилаётган муқаддас қадамжолар қатори XIX асрда яшаган Оязм отин дафн этилган қабристон ҳам таъмирланмоқда.

Тариқат илмида мукаммал бўлган аёл дафн этилган жой халқ орасида кўпроқ "Сух мозор" номи билан маълум. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бу ерда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, савоб ишга ўз ҳиссасини қўшди.

Зиёратгоҳ ҳозир ҳам мамлакатимиз ва қўшни давлатлардан келаётган зиёратчиларнинг эътиборини жалб этиб келмоқда.

Баъзи мушкул даражада қолганлар Аллоҳ таолодан ҳожатларини бевосита талаб этмоққа ўзларида лаёқат ва муносабат топмагани сабабли, баъзи дунё ва охират мақсадлари ҳосил бўлиши учун Оязм отинни восита ва васила айлайдилар. Оязм отин ҳурматидан ушбу талабни Аллоҳ ижобат қилиб, ҳожатлари раво бўлиши умид қилинади.

М. Сулаймонов, ЎзА