Қўқон шаҳар ҳокими мактаб ўқувчиларига планшет совға қилди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўзи таҳсил олган 6-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Ушбу масканда Япония мактаб таълими тизими асосида ўқитиш йўлга қўйилган бўлиб, замон талабларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган. Шаҳар ҳокими мулоқот асносида ўқувчиларнинг режа-мақсадлари ҳамда таклифлари билан қизиқди. Ўқиш жараёнида фойдаланишлари учун барча ўқувчига планшет совға қилинди.
Шу куни “Яшил макон” акцияси доирасида мактаб атрофида ўқувчилар иштирокида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
[gallery-14129]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА