French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўқон” ЭИЗда 100 миллион долларлик кафель ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди
11:32 / 2025-08-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасидаги “Yong Xin” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси расман ишга туширилиб, кафель маҳсулотлари сотуви бошланди.

Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, инвесторлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ҳоким мазкур йирик лойиҳанинг ишга туширилишини мустақиллигимизнинг 34 йиллигига муносиб туҳфа эканини таъкидлади.

Хитой инвестицияси ҳисобига қурилган корхона умумий қиймати 100 миллион доллар бўлиб, ҳозиргача 70 миллион доллар сармоя киритилди. Бу орқали 700 та доимий иш ўрни яратилди, келгусида бу рақам 1000 тага етказилади. Корхонада энг замонавий технологиялар ўрнатилиб, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулот етказиб бериш имконияти яратилди.

Аллақачон Қирғизистонга 850 минг долларлик маҳсулот экспорт қилингани, келгусида экспорт ҳажми янада ошиши қайд этилди.

[gallery-25064]

Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, инвесторлар билан ҳамкорлик ва қувватни янада кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА