Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон дунё ҳунармандларини чорламоқда (+видео)
13:28 / 2023-08-03

Қўқон шаҳрида 21-23 сентябрь кунлари II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Фарғона вилоятида унга тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

– Қўқонда халқаро ҳунармандлар фестивали ўтиши эълон қилинганидан буён шаҳар кўчалари ободонлаштириляпти, инфратузилма яхшиланяпти, янги меҳмонхоналар очиляпти, – деди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов.

2019 йилда биринчи бор бўлиб ўтган Халқаро ҳунармандчилик фестивали дунё миқёсидаги энг машхур тадбирлардан бири бўлганди. Унда 78 мамлакатнинг 570 нафар ҳунарманд ва шу соҳа мутахассислари, мамлакатимизнинг эса 1200 дан зиёд номдор устазодалари, жами 1 миллион одам иштирок этганди. Фестиваль доирасида кўргазма савдо, илмий конференциялар, модалар намойиши, маҳорат дарслари, ҳунармандлар паради ҳатто китоблар тақдимотигача бўлиб ўтганди.

II Халқаро ҳунармандлар фестивали кўлами унданда кенг бўлиши кутиляпти.

– Қўқон халқаро ҳунармандлар фестивали доирасида халқаро этномода, фольклор, опера фестиваллари, кулоллар форуми, илмий-амалий конференциялар ўтказиш белгиланган. Қўқон фестивали иштирокчилари Марғилон, Фарғона, Риштон ҳунармандчилиги марказларида бўлишади. Умуман Фарғона вилоятидаги ислоҳотлар билан ҳам танишадилар, - деди Хуршид Аҳмедов.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/mXyCvqcXtYE" title="Қўқон дунё ҳунармандларини чорламоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муаллиф: Муҳаммаджон Обидов

Тасвирчи: Элёр Олимов