French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон давлат педагогика институтида янги ўқув йилига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди
15:43 / 2024-09-10

Қўқон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Талабаликка бағишлов” деб номланган адабий-бадиий ва маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни институт ректори Дилноза Ходжаева очиб, мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва янги қабул қилинган талабаларни табриклади. У ўз сўзларида ёшларнинг юрт тараққиётида тутган муҳим ўрнига алоҳида тўхталди.

Ҳозирда Қўқон давлат педагогика институтида 6 та факультет ва 26 та кафедра мавжуд бўлиб, кундузги бакалавриат, сиртқи таълим ва магистратура йўналишларида таҳсил олиш имконияти яратилган. Институт қошида ташкил этилган 2 техникум ва 1 академик лицей эса асосан институт учун талабаликка тайёрлов вазифасини ўтамоқда.

Институтда 16 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда ва янги ўқув йилида улар сафи янада кенгайди.

Институт ректори Дилноза Ходжаева ёшларнинг муҳим аҳамиятига тўхталар экан, шундай деди:  

– Бугунги кунда ёшлар юртимизнинг равнақи ва тараққиётининг таянчига айланган. Юқори салоҳиятли, билимли ёшлар ҳар жабҳада куч-қудрат манбаи бўлади.

Тадбир давомида талабаларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, таниқли санъаткорлар ва иқтидорли талабалар ижро этган миллий куй-қўшиқлар ва рақслар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

ЎзА