Қўқон давлат педагогика институтида ректор ва талабалар учрашуви ташкил этилди
Қўқон давлат педагогика институти ректори Дилноза Ходжаева ва соҳа проректорлари факультет масъуллари, тюторлар ва талаба-ёшлар билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувда ёшларнинг таълим-тарбияси борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ижобий ишлар, шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди, тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг талабаларнинг муаммолари, ижтимоий кайфияти ва қизиқишлари тингланди. Талаба-ёшларнинг таклиф ва қизиқтирган саволларидан келиб чиқиб, турли хил йўналишдаги масалалар жойида ҳал этилди.
Якунда ректор Дилноза Ходжаева талаба-ёшларга ўқишларида муваффақиятлар тилади.
ЎзА