French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон аҳолиси 310 мингга етиб, вилоятда иккинчи, водийда эса тўртинчи йирик шаҳарга айланди
14:54 / 2024-07-12

Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Қўқон азал-азалдан маърифат, маданият ва савдо маркази, мамлакатимизнинг қолган ҳудудларини водий билан боғловчи асосий кўприк бўлиб келган.  

Бугунги кунда Қўқон аҳолиси 310 мингга етиб, вилоятда иккинчи, водийда эса тўртинчи йирик шаҳарга айланди.  

Сўнгги йилларда Қўқонга жуда катта инвестиция кирди, Қўқон эркин саноат зонасида 400 миллион долларлик 100 га яқин лойиҳалар ишга тушди.  

Шу билан бирга, Қўқонда ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.  

Шу муносабат билан Қўқонда махсус саноат зонаси ташкил этилади, унда 1 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаш, камида 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш режа қилинган.  

ЎзА