“Қўқон-1912” жамоаси футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги-2022” мусобақаси соҳиби бўлди
Фарғона шаҳри Қиргули мавзесидаги “Нефтчи” спорт клуби стадионида халқаро анъанавий "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Бош соврин учун “Қўқон-1912” ҳамда "Андижон-1" жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар.
Кескин курашларга бой ва шиддатли кечган баҳсда қўқонликлар 1:0 ҳисобида устун келиб, ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди.

Учрашувдан сўнг мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда қатнашган Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ғолибларни яна бир бор қутлаб, барча иштирокчиларга келгуси мусобақаларда омад ва зафарлар тилади.
Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.
М. Сулаймонов, ЎзА