French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунни қўллашдаги муаммоларга бағишланди
18:50 / 2023-07-25

Бухоро вилоят судида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги қонуни ва Президентимизнинг 2023 йил 12 июлдаги “Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда судлар томонидан банкротлик низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Бухоро вилояти иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси С.Абдурасулов, Бухоро вилоят иқтисодий судларнинг судьялари, шунингдек, Давлат активларини бошқариш бошқармаси вакили Н.Тўраев ҳамда суд бошқарувчилари, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси  ходимлари М.Расулов ва С.Мусоевлар иштирок этди.  

[gallery-12896]

Тадбирда суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда суд бошқарувчилари томонидан  йўл қўйилаётган қонун бузилиш ҳолатлари, банкротлик ишларини юритишдаги хатоликларга оид муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.  

Савол-жавобларга бой бўлган семинарда амалиётда юзага келаётган муаммолар мазкур тоифадаги ишларни кўришда суд бошқарувчилари ва судлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ишларни кўришдаги сансоларликни олди олиш ва судларда кўриб чиқилаётган банкротлик низоларига доир айрим масалалар юзасидан ягона ёндашувни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.  

Н.Бозорова, ЎзА