Жиззах вилояти прокуратурасида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида қонунчиликка янги киритилган нормаларни тўғри қўллаш, ягона тергов ва суд амалиётини шакллантириш юзасидан ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда терговда йўл қўйилаётган камчиликлар, ходимларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари, судлар томонидан қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиш ва оқлов ҳукмини чиқаришга асос бўлаётган ҳолатлар таҳлилий ва танқидий муҳокама қилинди.


Иштирокчиларга жорий йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда 2024 йил 7 октябрдаги “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, ушбу қонунларнинг ижроси юзасидан келиб чиқадиган вазифалар батафсил айтилди.


Семинар сўнггида қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари