Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунлар мазмун-моҳияти тарғиб этилди
17:21 / 2025-09-10

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатида доимий асосда ишловчи, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари раҳбарлари, мутасадди идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қутбидин Бурхонов ва бошқалар Олий Мажлис Сенати томонидан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли жабҳаларига оид кўплаб қонунлар қабул қилинаётганлиги, мазкур ҳужжатлар ўз йўналишидаги ишларни тартибга солиш билан бирга, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, юртимиз тараққиётини ривожлантиришга хизмат қилаётганлигини таъкидлади. 

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги,  “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги, “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинганлиги қайд этилди. 

Шунингдек, сенат қўмитаси раиси, вилоят адлия бошқармаси, тегишли идоралар мутахассислари томонидан иштирокчиларга янги қонунлар, қонунларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, уларнинг мазмун-моҳияти, мақсади, муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди. 

– Янги қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига ўзгартириш киритилди, – дейди Қутбидин Бурхонов. – Бу билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқлаштирилди. 

[gallery-25239]

Йиғилишда Андижон вилоятида олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, олий ўқув юртлари битирувчилари, умуман, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берилди.

Иштирокчилар янги қонунлар мазмун-моҳияти, уларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга сенатордан батафсил жавоб олди. 

Ф. Убайдуллаев,

 З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.