Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунлар ижроси: таҳлил ва самарадорлик
18:51 / 2025-07-14

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат аъзолари, тегишли соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради. Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш масалалари қўмитаси раиси А.Атажанов маъруза қилди. Депутатлар ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Шунингдек, "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида" ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида Жўқорғи Кенгеснинг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Бердиханов, онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хорижий компанияларнинг дори воситаларини асоссиз буюртириш ҳолатларига чек қўйиш, соҳада бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган парламент сўрови натижаси тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбонов, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала бўйича Жўқорғи Кенгеснинг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитаси раиси Б.Сейтназаров маъруза қилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

[gallery-24309]

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ушбу қўмитаси раиси М.Атамуратовнинг ахбороти тингланди. Депутатлар ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди. 

Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "“Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонининг Қорақалпоғистон Республикасида ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи тўғрисида навбатдаги масала бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Владимир Жоллибеков маъруза қилди. 

Сессияда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга қамраб олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирининг, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан мақсадли фойдаланиш, сув исрофгарчилигини камайтириш ва сувни тежашга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ҳисоботлари тингланди.

Сессия кун тартибида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан 2023 йил 28 июлда “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, шу асосда, шаҳар ва туманлардаги жами 27 минг 590 та кадастр ҳужжати бўлмаган турар жойларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилди. Кадастр паспортлари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу эзгу ишлар янада давом эттирилиб, "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. 

Мазкур қонун ижрога олиниб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи тан олинаётган 266 нафар фуқаронинг рўйхати сессия қарори билан тасдиқланди.

Депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди.  

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА