Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунга хилоф равишда пичоқ кўтариб юрган шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
12:14 / 2026-01-06

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс пичоқ кўтарган ҳолда кўп қаватли уй йўлагида пичоқ кўтариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Аниқланишича, жорий йил 5 январь куни тунги соат 01.35 ларда 1984 йилда туғилган О.С. маст ҳолатда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида қўшниси Д.Ю.нинг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган. У жамоат жойида бўла туриб, совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юриб, жамоат тартибини бузган.  

Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан чора кўрилган ва ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган.

Яшнобод тумани Ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлинмаси томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (“Майда безорилик”), 185-2 (“Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш”), 194 (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.  

Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

Н.Абдураимова, ЎзА