Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунга «креатив иқтисодиёт инфратузилмаси» тушунчасини киритиш таклиф этилди
12:19 / 2024-07-26

Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Ёшлар, маданият ва спорт қўмитаси билан ҳамкорликда мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Ёшлар парламенти аъзолари, экспертлар, масъул вазирлик, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасида креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Айтиб ўтиш керакки, ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев креатив иқтисодиёт бўйича қонун қабул қилиш ташаббусини билдирган эди.

Шу мақсадда мазкур қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ишлаб чиқилиб, халқ муҳокамасига қўйилган.

Ушбу қонуннинг мақсади ижодий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятга асосланган креатив иқтисодиёт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Тадбир давомида қонун лойиҳаси Ёшлар парламенти аъзолари томонидан моддама-модда муҳокама қилинди ҳамда ёшлар манфаатларига хизмат қилишидан келиб чиқиб, уни такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар берилди.

Қонун лойиҳасига «креатив иқтисодиёт инфратузилмаси» тушунчасини киритиш, мазкур соҳада ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, креатив индустрия субъектлари реестрини юритишнинг аниқ тартибини белгилаш ҳамда реестрни тенг рақобат асосида шаффоф ва очиқ юритилишини таъминлаш, ёш ижодкорлар учун шарт-шароит яратиш, гендер тенгликни инобатга олиш кабилар шулар жумласидандир.

Муҳокамада бевосита иштирок этган ташаббускорларга йиғилишда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда қонун лойиҳасини маданият ва санъат соҳасининг тажрибали мутахассислари, ижодкорлар билан биргаликда муҳокамадан ўтказиш бўйича таклифлар билдирилди.

Қонуннинг қабул қилиниши ижодий фаолият билан шуғулланадиган ёшларнинг манфаатини таъминлашда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА