Қонунга амал қилмагани учун қамалди
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида фуқаро Ботир Мингбоевга нисбатан чиқарилган суд ҳукми жамоатчилик эътиборини тортди.
Маълум бўлишича, у 2023 йилда Россияга бориб, иш топа олмаганидан сўнг қўшин сафига қўшилган ва кейинчалик Украина ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда иштирок этган.
Тергов ва суд материалларига кўра, Ботир Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатларда хизмат қилгани аниқланган. Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра жиноят ҳисобланади, чунки фуқароларнинг чет элда ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши қатъий ман этилади.
Ғаллаорол туман суди ҳукми билан Ботир Мингбоев 3 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.
А.Қаюмов, ЎзА