Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонундаги ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланишга доир ўзгаришлар
13:38 / 2021-08-26

Бизга маълумки, ҳар бир қонунларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг2021 йил 16 августдаги ЎРҚ–708-сонли “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг айримларига тўхталиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига янги таҳрирдаги 2296-модда билан тўлдирилди.

Жумладан, «2296-моддаси суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш учун жиноий жавобгарлик масаласи бўлиб, суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) ерларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) ерларга жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахсга нисбатан, агар у ер участкасининг қайтарилишини ҳамда ернинг қишлоқ хўжалиги оборотига киритилишини таъминласа, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди».

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида эса. қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

60-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилди:

«Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади»;

601-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 681 ва 69-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«681-модда. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

69-модда. Чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш

Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»; деб берилди.

Хулоса қиладиган бўлсак, аҳолини ер билан таъминлаш. Уларнинг ерга бўлган муносабати муҳим аҳамиятга эгадир.

Ҳожиев Носиржон Комилович,
Тошкент давлат юридик университети жиноят ҳуқуқи,
криминология ва коррупцияга қарши курашиш
кафедраси ўқитувчиси