Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчиликдаги айрим ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилмоқда
12:23 / 2023-05-04

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мақомини ошириш, сайлов тизимини такомиллаштириш, сайлов иштирокчиларининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, шу жумладан, маҳаллий кенгашларга сайловлар бўйича ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш зарурати бор эди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ана шу бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган.  

Қонун билан бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартиби, шунингдек, ушбу жараёнда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари белгиланмоқда.  

Ушбу ўзгаришлар вакиллик органлари фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилади. Фуқароларнинг ўз вакиллари орқали давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини ҳар томонлама амалга оширишлари учун шарт-шароит яратади.  

Қонунда янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасидан келиб чиқиб, қонунчиликка оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайлов ва референдумда иштирок этишга оид ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қўшимча кафолатлар белгиланган.  

Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланмоқда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар йиғини раисининг мақомига оид айрим қонун ҳужжатларининг нормалари янги таҳрирдаги Конституциянинг 127-моддасига мувофиқлаштирилмоқда.  

Қонун билан бўшаб қолган ўринларга ҳамда янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш тартиби билан боғлиқ айрим ҳуқуқий бўшлиқлар ҳам бартараф этилаётир.  

Сенаторлар маъқуллаган қонун халқаро стандартлар, хусусан, Европа Кенгаши Венеция комиссияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти тавсиялари, Демократик сайловлар, сайловга доир ҳуқуқ ва эркинликлар стандартлари тўғрисидаги конвенция талабларига мос келади.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА