Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик таъсирини баҳолаш бўйича Финляндия тажрибаси ўрганилмоқда
12:05 / 2024-10-10

Адлия вазирлигида «Қонунчилик ҳужжатларининг ижтимоий соҳага таъсирини баҳолаш бўйича Финляндия тажрибаси» мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар Финляндиянинг Хельсинки университети Ҳуқуқ устуворлиги маркази билан ҳамкорликда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи қонунчилик ҳужжатларининг ижтимоий соҳага таъсирини баҳолаш бўйича амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳаси доирасида ташкил этилди.  

Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ходимлари иштирок этди.  

Тадбирда қонунчилик ҳужжатларининг ногиронлиги бўлган шахсларга таъсирини аниқлаш методологияси, амалга оширилган тадқиқотлар, бу борада Финляндия тажрибасига оид амалий мисоллар кўриб чиқилди.  

Семинар натижалари бўйича Финляндия тажрибаси асосида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини амалга ошириш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш ҳамда уларнинг ижтимоий соҳага таъсирини баҳолаш бўйича қўлланма ишлаб чиқилади.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА