Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунбузарларга чора кўрилди
11:43 / 2025-09-10

“Қорадори – 2025”

Тошкент вилояти ҳудудида олиб борилаётган “Қорадори-2025” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида қонунбузарларга тегишли чоралар кўриляпти. Хусусан, Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ ва тезкор хизмат ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда гиёҳвандлик моддаларини сақлаш ҳолати фош этилди. 

“Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро(1992 йили туғилган Э.Д.)нинг яшаш хонадонидан 24 дона гугурт қутилари ва 14 та полимер пакетлар ичида марихуана моддаси сақлаётгани аниқланди. Гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмий тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, Қибрай туманида “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари доирасида тунги хизматга жалб қилинган 1-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими томонидан икки нафар фуқароларнинг ерни қазиётгани шубҳа уйғотди. Улар 2007 ва 2009 йилда туғилган фуқаролар томонидан телеграм орқали берилган манзил асосида оқ рангли, кучли таъсир қилувчи психотроп моддасига ўхшаш 3 дона капсула кўринишидаги дори воситаларни ковлаб олаётгани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва ашёвий далиллар ички ишлар бўлимига топширилди. 

Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишига, уларни сақлаш, истеъмол қилиш, етиштириш ҳамда реализация қилиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишдир. 

А.Мусаев, ЎзА.