ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд шаҳар мактабгача ва мактаб бўлими томонидан 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан ижодкор ўқувчилар ўртасида танлов ўтказилди.
Жумладан, “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусида иншолар, “Конституция – келажагим машъали” мавзусида расмлар, “Конституция ўқувчилар нигоҳида” мавзусидаги ижодий ишлар танловларида шаҳардаги барча умумтаълим мактабларининг энг маҳоратли, бадиий ижодга қизиқувчи ўқувчилари иштирок этди.
– Инсон қачон ўзини бахтли, деб ҳисоблайди, албатта, ҳуқуқ ва эркинликлари қадр топган, бурч ва вазифаларини эркин, муносиб шароитларда бажариш имконияти яратилган жамиятда, - дейди Самарқанд шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими шўъба раҳбари Баҳром Махматқулов. – Бунинг учун жамиятда қонун устуворлиги таъминланиши ва албатта, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юксак бўлиши зарур. Бугунги танловнинг бош мақсади ўқувчиларга Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг инсон ҳаётида тутган аҳамияти нимадан иборат эканлигини тушунтиришдан иборат. Қонунларнинг моҳиятини тушунган ўқувчи эртага ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тўлақонлиги англаб етади. Ва ўзини ҳам, юртни ҳам асраб, авайлаб, унинг тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишга интилади. Ҳуқуқий маданият шаклланган жамият барқарор ва фаровон бўлади.
[gallery-26591]
Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА