Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун лойиҳаси муҳокамаси вақтинча тўхтатилди
18:29 / 2021-04-20

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бобма-боб, моддама-модда кўриб чиқилди.

Лойиҳадаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат тилининг қўлланилиши билан боғлиқ масалалар қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Лойиҳа юзасидан айрим эътирозлар билдирилди. Айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар айтилди. Асосли фикрлар инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш учун масъул қўмитага қўшимча вақт берилди.

Қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиладиган бўлди.

Н.Насриев, ЎзА