Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди
14:31 / 2021-06-08

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Депутатлар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилганда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари қоидаларини бузганлик учун кучайтирилган жазо чоралари қўлланиши белгиланган эди.  

Лойиҳани такомиллаштириш жараёнида халқ вакиллари белгиланаётган жарималарни қайтадан кўриб чиқиш ва жарима миқдорларини етказиладиган зарарга қараб белгилаш бўйича таклифлар берди.  

Қизғин муҳокамаларда қонун лойиҳаси юзасидан айрим эътирозлар билдирилди. Айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар айтилди. Лойиҳа асосли фикрлар инобатга олинган ҳолда, янада такомиллаштириш мақсадида масъул қўмитага қайтарилди.

 

Н.Насриев, ЎзА