Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун ижроси билан аҳамиятли
16:07 / 2024-09-18

Бухорода “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда мажбурий ижро бюроси ва жиноят ишлари бўйича туман судининг ходимлари қатнашди.

– Бир қатор ижроси таъминланмаган ва қолдиқда қолган ижро ҳужжатлари аниқланди, – дейди Шофиркон туман судининг раиси Улуғбек Бозоров. – Ўрганишлар натижасида жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди томонидан ижрога юборилган, аммо, мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти туман (шаҳар) бўлимлари қолдиқдаги ижро ҳужжатлари мавжудлиги маълум бўлди. Аниқланишича, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича жами 308 та 1209,1 минг сўмлик ижро ҳужжатлари, 264 та жарима жазоси 625,1 минг сўмлик ижро ҳужжатлар, 18 та давлатга етказилган зарар 319,6 минг сўмлик ижро ҳужжатлар ва 14 та  жисмоний шахсга етказилган зарар 24,7 минг сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаган.  

Семинарда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган, ижро ҳужжатларини асоссиз равишда қайтарилишига олиб келаётган давлат ижрочилари билан тушунтириш олиб борилди. Тадбирда келгусида давлат ижрочиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва қонунчиликдаги янгиликларни муҳокама қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.