Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун бузилиши ҳақида хабар берган шахс рағбатлантирилади
08:50 / 2023-05-30

Барчамизга маълумки, аҳоли сонининг ўсиши уй-жойга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлади. Ер майдонларини ўзлаштириш, бинолар қуриш ва экинзор сифатида фойдаланишда ўзига яраша мураккаб ечимларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида ер майдонига ноқонуний аралашувлар келиб чиқади.

Жамиятимизда шундай инсонлар борки, ер майдонларини ноқонуний сотиш, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга уринишади. Бундай қонунга зид эгаллаб олинган ер майдонини ёки қурилган иншоотни ҳужжатлаштиришнинг имкони йўқ. Давлатимиз томонидан мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрель куни қабул қилинган “Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” ги қарорининг тўққизинчи бобида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда жамоатчилик назорати ва жамоатчилик назорати субъектларини рағбатлантириш тартиби кўрсатилган.
Унга кўра, жамоатчилик назорати субъектлари махсус ваколатли давлат органига ерга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида фотосуратлар, видеоёзувларни илова қилган ҳолда, ахборот тизими орқали аризалар ва шикоятлар билан мурожаат қилиши мумкинлиги, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар ундирилган жарима ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги видео файлнинг давомийлиги 30 секунддан кам бўлмаслиги ва 10 дақиқадан ошмаслиги, видеоёзув маълумотларида сана ва вақт кўрсатилиши лозимлиги, ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган видеоёзувларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш таъқиқланиши белгилаб қўйилган.

Исатай Тлеуов,
Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси бошлиғи.
ЎзА