French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонликўлда “Зиёлилар боғи” яратилмоқда
14:47 / 2023-03-13

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги “Арзимбетқум” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бесқала – 2” фермер хўжалиги далаларида “Зиёлилар боғи” ташкил қилинди.

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад жойларда яшил майдонларни кўпайтириш, шу орқали минтақада экологик вазиятни тубдан яхшилашдан иборат.  

Бу борада Оролбўйининг ҳар бир ҳудудида она табиатимизни яшиллик ва табиийлик билан бойитиш мақсадида кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.  

–Ушбу хайрли ишларда депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда, – дейди Қонликўл тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси К.Джуманиязов. – Дастлаб ҳудудлар турли чиқиндилардан тозаланиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиляпти. Туманда лойиҳа доирасида атроф-муҳит тозалигини сақлаш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА