Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонликўл Сайхун ва Жайҳун маданиятлари туташган манзилга айланмоқда
18:02 / 2023-06-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бошчилигида бир гуруҳ сирдарёлик фаоллар ва ёшлар икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида бўлди.

Ташрифнинг биринчи кунида маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. “Жайҳун” ўйингоҳида “Янги Ўзбекистонда маданиятимиз ва дўстлигимиз абадий бўлсин” шиори остида бўлиб ўтган концерт дастури эса барчага бирдек кўтаринкилик бахш этди. Концерт аввалида Қанликўл тумани ёшлар етакчиларига ноутбук ва спорт анжомлари тантанали топширилди. Эл суйган санъаткорларининг юрт, тинчлик ва дўстликни мадҳ этувчи қўшиқлари бир-бирига уланиб кетди.

[gallery-12218]

Тумандаги “Сайхун ва Жайҳун” маънавият ва маърифат масканида сирдарёлик ва қорақалпоғистонлик ижодкорлар иштирокида мушоира кечаси ташкил этилди.  

Ёшлар ўртасида мини футбол бўйича Сирдарё вилоят ҳокими кубогининг финал баҳси ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА