English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўнғиротлик 10 нафар хотин-қизга янги уйнинг калити топширилди
17:39 / 2023-03-06

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Қўнғирот туманидаги ёрдамга муҳтож бўлган 10 нафар хотин-қизга янги уйнинг калитини топширди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар” га киритилган муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Қўнғирот туманидаги ёрдамга муҳтож бўлган 10 нафар хотин-қизга янги уйларнинг берилиши бунинг яққол исботидир. Замон талабларига мос ҳолда қурилган янги уйда барча шароитлар яратилган.

Янги уйнинг калитини қабул қилиб олган хотин-қизлар аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламига кўрсатаётган алоҳида эътибори ҳамда ғамхўрлиги учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири