Қўнғиротда “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди
Қўнғирот туманида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия “Ёшлар қаноти” аъзолари, олий ўқув юртларининг талаба ёшлари ўртасида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларни жамият ҳаётида, сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки, иқтидорли ва ташаббускор ёшларни аниқлашдан иборат эди.

Интеллектуал турнир иштирокчилари “Тезкор савол-жавоб” ва “Сиёсий тезкор жавоб” шартларида ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Қизғин беллашувда ўтган турнир якунида “Гранд” жамоаси биринчи, “Маданият” жамоаси иккинчи, “Парламент” жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиблар партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири