English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўнғиротбой Шарипов: Давлатимиз раҳбари ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар бир ташаббусга алоҳида эътибор қилади (+видео)
13:14 / 2026-02-24

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Анъанага айланган бу каби йиғилишлар ёшларни барча масалаларда қўллаб-қувватлашга, уларнинг таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.

Тадбир доирасида вазирлар, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, соҳа мутахассислари ва ёшлар ЎзА мухбирига интервью бериб, мулоқот аҳамиятига алоҳида тўхталмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов давлатимиз раҳбарининг энг қайғурадиган соҳаси ёшлар йўналиши эканини таъкидлади. 

– Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида таҳсил олаётган ёшлар сони икки миллион нафардан ошди. Уларга муносиб таълим бериш, келажакда иш билан таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан бугунги учрашуви ҳам ушбу масалага бағишланган, – деди вазир. 

Интервьюни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда томоша қилинг. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Iqn8oNs6WD0" title="Qo‘ng‘irotboy Sharipov: Yoshlar kelajagi bilan bog‘liq har bir tashabbusga alohida e’tibor qilinadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА