Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қондаги қанд миқдорини аниқланг” акцияси ўтказилди
17:33 / 2025-11-14

Ҳар йили дунёда 14 ноябрь – Халқаро диабетга қарши курашиш куни сифатида кенг нишонланиб келинади.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан сана муносабати билан турли акциялар, тарғибот тадбирларини ўтказиш анъанага айланган. Шу мақсадда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари Педагогик маҳорат марказида бўлиб, асосий электорат ҳисобланган ўқитувчи-мураббийларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида “Қондаги қанд миқдорини аниқланг” бепул тиббий кўрик акциясини ташкил этди. Унда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали мутахассислари фаол иштирок этди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад қандли диабет касаллигининг олдини олиш, эрта аниқлаш, бу касаллик билан касалланган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Шунингдек, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, соғлом овқатланиш тарзини йўлга қўйиш орқали беморлар сонини қисқартириш чораларини кўришга қаратилган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири