ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони иштирокида “Қўмондон ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Бу тадбир оддий расмий учрашув эмас, балки самимий мулоқот майдони бўлди. Унда ўқувчи-ёшлар қўмондон билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш имконига эга бўлди. Суҳбат давомида Ватанга садоқат, ҳарбий хизматнинг шарафи, юрт тинчлиги ва келажак учун масъулият каби муҳим мавзуларга тўхталиб ўтилди. Қўмондоннинг самимий ва илҳомлантирувчи сўзлари ёшлар қалбидан ўрин олди, уларга янги куч ва руҳ бағишлади.
Ёшлар ўзларининг ўқувдаги ютуқлари, ҳаётий қарашлари ва келажак режалари ҳақида гапириб, қўмондоннинг бой тажрибасидан илҳом олди. Ҳарбий хизматга қизиқиш билдирган йигит-қизлар ҳарбий чиқишлар намойиш этди.
Учрашувда фаол қатнашган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-25812]
Бундай самимий мулоқот ёшларда миллий ғурур ва Ватанга муҳаббатни мустаҳкамлаб, келажакда билимли, маънавий баркамол ва юртга садоқатли авлоднинг етишиб чиқишига замин яратиши билан аҳамиятли.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА