French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмондон ва аскарлар учрашуви
16:56 / 2025-11-18

Бухоро вилоятида жойлашган Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмда “Қўмондон ва аскарлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда округ қўшинлари қўмондони, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда қўмондон, полковник Қодир Турсунов ўзининг ҳарбий хизматдаги илк дамлари, офицерлик фаолияти давомида босиб ўтган йўли, ҳарбий хизматда эришган тажриба ва ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат жараёнида бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳарбий хизматчилар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, уларнинг оила аъзоларига берилаётган ижтимоий имтиёзлар ва кенг имкониятлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди. 

Шунингдек, учрашув давомида аскарларнинг муддатли ҳарбий хизмат бўйича дастлабки таассуротлари ва фикрлари тингланди. Уларнинг таклиф ва истакларини инобатга олиш, ижобий ташаббусларни амалга татбиқ этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

– Суҳбат давомида Бухоро вилояти ўзининг бой тарихий мероси, меъморий обидалари ва диққатга сазовор масканлари билан жаҳон миқёсида машҳур экани алоҳида қайд этилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи Эркин Шаропов. – Шу муносабат билан ҳарбий қисмда хизмат қилаётган аскарларнинг мазкур шаҳар тарихи ва маданий ҳаёти билан яқиндан танишишлари мақсадида саёҳат ва маданий-маърифий тадбирларни режалаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Учрашув якунида аскарлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, берилган ишончни оқлаш ва ҳарбий бурчни шараф билан бажаришга сўз берди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.